Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Непал раҳбари Ўзбекистоннинг биринчи элчиси тайинлангани учун чуқур миннатдорлик билдириб, Тошкент билан кўп қиррали алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Учрашув давомида томонлар икки томонлама кун тартибидаги кенг кўламли масалаларни муҳокама қилди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Непал томони гидроэнергетика, туризм ва таълим каби соҳаларда ўзаро алоқалар учун улкан салоҳият мавжудлигини қайд этиб, қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.
Президент Рамчандра Паудел, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини қайд этди. У глобал иқлим ўзгариши ва тоғлар экологияси каби долзарб масалалар бўйича биргаликда ишлашга бўлган ўзаро қизиқишга эътибор қаратди.
Суҳбат якунида Рамчандра Паудел Непалнинг узоқ муддатли дўстона шерикликка содиқлигини тасдиқлади ва Ўзбекистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган барча ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини маълум қилди.
Ўзбекистон ва Непал ўртасида дипломатик муносабатлар 2018 йил 26 январь куни ўрнатилган.








