Суҳбат чоғида Ўзбекистон–Бразилия муносабатлари ва парламентлараро ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама этилди.
Сиёсий маслаҳатлашувлар, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, инвестициялар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамоҳанглик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Олий Мажлисда ташкил этилган Бразилия билан парламентлараро дўстлик гуруҳи фаолияти ва Бразилия парламентида Ўзбекистон билан дўстлик гуруҳини ташкил этиш учун ҳамкорлик қилиш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида парламентлараро ҳамкорликни янада фаоллаштириш, парламент аъзолари ўртасида онлайн учрашувлар ташкил этиш ҳамда Бразилия Миллий конгресси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини уюштиришга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.








