Миллий марказ ва БМТТД ўртасида Меморандум имзоланди

    Жорий йил 10 декабрда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (БМТТД) ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Ҳужжатни имзолаш маросими Халқаро инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан Инсон ҳуқуқлари уйида ташкил этилган тантанали тадбир доирасида бўлиб ўтди.

    Меморандумни БМТТДнинг мамлакатимиздаги доимий вакили Акико Фудзии ва Миллий марказ директори Акмал Саидов имзолади.

    Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг умумий мақсади шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш ҳамда инсон ҳуқуқларига ҳурмат билан ёндашган ҳолда бизнес юритиш амалиётини жорий этишга қаратилган асосий ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашишдан иборат эканини қайд этдилар.

    Ушбу Меморандум қашшоқлик ва тенгсизликка қарши курашишдан тортиб, сифатли таълимни таъминлаш, гендер тенгликни ривожлантириш, барқарор институтларни мустаҳкамлаш, одил судловга тенг ва адолатли эришиш каби устувор йўналишларда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг аниқ механизмларини ривожлантиришга қаратилган.

    Маълумот учун: дунёнинг қарийб 170 мамлакатида глобал мавжудликка эга бўлган БМТТД кўп жиҳатдан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мамлакат даражасидаги оператив бўлинмаси вазифасини бажаради. БМТТД барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш, қашшоқликни тугатиш, аёллар ҳуқуқларини илгари суриш ва имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, оқилона бошқарув ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш мақсадида кўплаб мамлакатлар билан ҳамкорликда иш олиб боради.

    Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси

    Миллий маркази матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates