Учрашувда Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ва изчил ислоҳотлар, айниқса аёлларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш ҳамда ижтимоий соҳалардаги ютуқлар муҳокама этилди.
Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида мамлакатимиз Давлат божхона қўмитаси гендер стандартлар жорий этилгани ва «Кумуш гендер мукофоти»га сазовор бўлгани қайд этилди.
Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш соҳасида Президент олиб бораётган сиёсатнинг самарадорлиги эътироф этилиб, давлат хизматчиларини тайёрлаш ва шаффофликни ошириш, шунингдек, маҳаллий органларда ҳисобдорликни кучайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат якунида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида ҳудудларда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг жамиятда иштирокини фаоллаштириш бўйича дастурларни амалга оширишга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.








