Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, талабгор 2 хил усулда, яъни Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz ва www.haj-umra.gov.uz сайти орқали электрон навбатга ёзилиши мумкин.
Мазкур портал фуқароларга уйдан чиқмасдан туриб ҳужжатларни расмийлаштириш, зарур ташкилотларга мурожаат қилиш каби бюрократик жараёнларсиз рўйхатдан ўтиш имконини беради. Лойиҳа ҳаж ва умра сафарларини ташкил этишда қулайлик, шаффофлик ва очиқликни таъминлашга қаратилган.









