Туман ва шаҳарларда маҳаллий бошқарув органлари учун янги маъмурий бинолар қурилади

    Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган туман ва шаҳарларида маҳаллий бошқарув органларини бир жойда жамлаш ҳамда уларнинг ҳозирги бинолари ўрнида бизнес лойиҳаларни амалга ошириш белгиланди.

    Бу борада Ҳукуматнинг 2025 йил 22 октябрдаги 668-сон қарори қабул қилинди.

    “Жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туман (шаҳар)ларда маҳаллий бошқарув органларини оптимал жойлаштириш орқали уларнинг бино ва иншоотлари ўрнида бизнес лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида ”ги Ҳукумат қарори (668-сон, 22.10.2025 й.) қабул қилинди.

    Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ҳудудларини жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туман (шаҳар)ларда амалий чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида” 2025 йил 1 апрелдаги ПҚ–132-сон қарорига мувофиқ:

    • тегишли туман (шаҳарлар)нинг 2025-2026 йилларда жадал комплекс ривожлантириш дастурлари;
    • бир жойда оптимал жойлаштириладиган туман (шаҳар) маҳаллий бошқарув органлари рўйхати тасдиқланди.

    Янги маъмурий бинолар фойдаланишга қабул қилингандан сўнг уларнинг 1 ва 2-қаватлари устувор равишда савдо ва сервис фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда “E-auksion” электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага берилади.

    Туман (шаҳар)лар маҳаллий бошқарув органлари учун янги маъмурий биноларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш доирасида:

    • буюртмачилар этиб – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари белгиланди;
    • бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади.

    Бунда янги маъмурий биноларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини 2026 йил 1 декабрга қадар якунлаш белгилаб қўйилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates