Мисрда электр энергияси водород асосида таъминланадиган дунёдаги илк осмонўпар биноси қурилади

    Мисрда қайта тикланадиган манбалардан энергия оладиган дунёдаги илк осмонўпар бино барпо этилади.

    Лойиҳа ҳужжатларига кўра, у 50 қаватли бўлади.

    Қурилиш Қоҳира яқинида 2025 йил бошида бошланади. Бино бир неча йил олдин қурила бошланган янги маъмурий пойтахтнинг бир қисмига айланиши кўзда тутилган. Лойиҳанинг қиймати бир миллиард долларга баҳоланмоқда. Лойиҳа Саудия Арабистонининг қурилиш компанияларидан бири томонидан амалга оширилади.

    Архитекторлар режасига кўра, минора умумий электр тармоғига уланиши шарт эмас. Унинг фасадига қуёш панеллари ўрнатилади, бу эса электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг чорак қисмини таъминлайди. Қолган эҳтиёжни водород ҳисобига тўлдириш режалаштирмоқда, у бинога суюқ ҳолатда етказилади.

    Қурилиш 2030 йилда якунланиши режалаштирилган. Агар лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса, Дубай ва Ар-Риёдда ҳам худди шундай бинолар барпо этилиши мумкин, деб хабар беради mir24.tv.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates