Вилоятда Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Ҳазорасп, Боғот, Шовот туман бўлимлари ҳамда филиалларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақида ташкилот расмий манбалари хабар бермоқда.
Шовот тумани филиалида ўрнатилган катта мониторлар орқали онлайн тарзда бирваракайига учта туманда рамзий арқонлар кесилди. Тантанали очилиш маросимида мутасаддилар ва аҳоли вакиллари иштирок этди.
Замонавий моддий-техник базаси, замон талабларига мос телекоммуникация технологиялари билан жиҳозланган янги биноларда мажлислар зали, архив ва маънавият хоналари ҳамда бошқа бўлимлар учун иш хоналари қурилиб, янги мебеллар, замон талабларига жавоб берадиган турли техник воситалар билан таъминланди.