Италияда Европадаги энг баланд пиёдалар осма кўприги қурилди

    Италиянинг марказий Умбриа минтақасидаги Виги кўли водийсида кўприк очилди, у Европадаги энг баланд кўприкка айланди.

    У ер сатҳидан 175 метр баландликда жойлашган бўлиб, узунлиги 517,5 метрга етади.

    Иншоот Селлано ва Монтесанто қишлоқларини боғлайди. Уни устидан ўтиш учун 30 дан 45 дақиқагача вақт сарфланади. Иншоотнинг расмий сайтида айтилишича, зинапоялар орасидаги масофа адреналин оқимини оширади ва уни енгиш катта жасорат ва саргузаштларга чанқоқликни талаб қилади.

    Кўприкдан ўтишга қарор қилганлар хавфсизлик камарлари билан таъминланади. Ташриф буюрувчининг бўйи камида 120 сантиметр бўлиши, руҳий ва жисмоний саломатлиги яхши бўлиши, баландлик касаллигидан азият чекмаслиги керак. Кўприк йил давомида ишлайди ва чипта нархи 25 евро, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates