Малайзияда дунёдаги иккинчи энг баланд бино қурилди

    Малайзия пойтахтида баландлиги 679 метр бўлган 118 қаватли осмонўпар бино қурилиши якунланди. У Дубайдаги “Бурж-Халифа”дан кейин дунёдаги иккинчи энг баланд бинога айланди.

    Куала-Лумпурдаги “Merdeka 118” осмонўпар биноси офислар, ҳашаматли квартиралар ва савдо марказини ўз ичига олган мажмуадир. Унинг қурилиши 2014 йилда бошланган. Қурилиш тугагач, 679 метрли иншоот дунёдаги иккинчи энг баланд бинога айланди. Биринчи ўринда Дубайдаги 163 қаватли “Бурж- Халифа” осмонўпар биноси бўлиб, унинг баландлиги 828 метр.

    “Merdeka 118” Жанубий Кореянинг “Samsung C&T” корпорацияси томонидан бунёд этилди, деб хабар беради bigasia.ru.