Хитой маълумотлар сақланадиган дунёдаги илк сув ости тизимини қурмоқда

    Хитой маълумотларни сақлайдиган дунёдаги биринчи сув ости тижорат иншоотини қуришни бошлади.

    Оғирлиги 1300 тонна бўлган янги дизайндаги биринчи блок Хайнань ороли яқинида денгизга 35 метр чуқурликка жойлаштирилди. Тузилма ҳаммаси бўлиб 100 та ана шундай блокдан иборат бўлади. Денгиз тубидаги ускунанинг умумий оғирлиги камида 1300 тоннани ташкил қилади.

    Лойиҳа бош менежери Пу Дингнинг сўзларига кўра, қуриб бўлингандан сўнг маълумотлар маркази қуруқликда жойлашган шунга ўхшаш марказларга қараганда 40-60 фоизга тежамкор бўлади.

    “Ушбу лойиҳанинг асосий афзаллиги шундаки, денгиз сувидан сақлаш омборини совитиш учун фойдаланиш имконияти мавжуд, бу қуруқликдаги марказларни совитиш учун зарур бўлган электр энергияси сарф-харажатларини сезиларли даражада камайтиради”, деб тушунтирди у.

    Унинг таъкидлашича, сув ости муҳити чанг ва кислороддан холи, шунинг учун электрон қурилмалар у ерда узоқ вақт хизмат қилиши ва камроқ ишдан чиқиши мумкин.

    Сақлаш иншоотлари денгиз қишлоқ хўжалиги ва туризмни ахборот технологиялари асосида қўллаб-қувватловчи денгиз саноати кластерининг бир қисмига айланиши мумкин, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates