Президент администрацияси раҳбарининг ёзишича, учрашувда гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, маданият, фан ва маърифат соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ташаббусларни илгари суриш истиқболлари муҳокама қилинган.
“Давлатларимиз раҳбарларининг сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар қардош халқларимиз фаровонлиги йўлида изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Суҳбат чоғида гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, маданият, фан ва маърифат соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ташаббусларни илгари суриш истиқболлари муҳокама қилинди”, деб ёзди Саида Мирзиёева.









