Эрон ШҲТга қачон тўлақонли аъзо бўлади?

    Сиёсат 15 сентябр 2022 1287

    Ўзбекистоннинг ШҲТ бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов yuz.uz сайти мухбирининг ушбу саволига қуйидагича жавоб берди:

    «2005 йилда Эрон ШҲТда кузатувчи давлатга айланди. Мамлакатнинг ташкилотга тўлақонли аъзолигига кириш жараёни 2021 йилда бошланган.

    ШҲТнинг Самарқанд саммитида эса Эрон Ислом Республикасининг Ташкилотга аъзо давлат мақомини олиш мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум имзоланди.

    Бу Эроннинг Ташкилотга тўлақонли аъзо бўлишини англатмайди. Гап шундаки, бугун имзоланган меморандумга кўра, расмий Теҳрон Ташкилот хартиясидан келиб чиқиб тегишли мажбуриятларни бажариши ва қатор ҳужжатларни ратификация қилиши керак бўлади.

    Бу вазифалар тўлиқ бажарилгандан кейин Эрон тўлақонли аъзо сифатида қабул қилинади», – таъкидлади миллий координатор.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates