Сеулдан муносабат: ШҲТ салоҳиятини мустаҳкамлашда расмий Тошкентнинг хизматлари жуда катта

    Ханкук чет тиллар университети Марказий Осиё тадқиқотлари институти профессори Ким Санг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 3-4 июль кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисидаги иштироки ҳақидаги фикрларини билдирди:

    – 23 йиллик ривожланиш даврида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти минтақада тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш мақсадида ўз фаолият доираси ва ҳамкорлик майдонини сезиларли даражада кенгайтирди. Шунингдек, халқаро миқёсда эътирофга сазовор бўлди ва кўп томонлама ҳамкорлик учун самарали платформага айланди.

    Бу ютуқларда ташкилот фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича улкан саъй-ҳаракатларни амалга оширган ва амалга ошираётган расмий Тошкентнинг муҳим ҳиссаси бор.

    Остона саммити ва Беларусьга тўлиқ аъзолик мақоми берилиши «ШҲТ оиласини» кенгайтиришдаги ўзига хос тарихий воқеадир. Бу ташкилотнинг географияси ва кўламининг кенгайишига, потенциали ва халқаро нуфузининг сезиларли даражада ошишига хизмат қилади.

    Расмий Тошкентнинг нафақат трансчегаравий электрон тижорат, саноат кооперацияси, транспорт йўлаклари ва «яшил» энергия масалаларига, балки ҳақли равишда Марказий Осиёнинг ажралмас қисми ҳисобланган, Осиё ва минтақавий барқарорликка бевосита таъсир қиладиган Афғонистон муаммоларига ҳам катта эътибор қаратаётганини алоҳида таъкидлаш керак.

    Ўзбекистон Президентининг ҳозирги олдиндан айтиб бўлмайдиган ва мураккаб вазиятда «ШҲТ–Афғонистон» мулоқот гуруҳининг фаолиятини қайта тиклаш орқали Кобул билан мулоқотни давом эттириш зарурлиги ҳақидаги ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлайман.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон етакчисининг «Шарқ-Ғарб» ва «Шимол-Жануб» йўналишлари бўйлаб инклюзив транспорт тизимини яратиш муҳимлиги тўғрисидаги таклифи ҳам алоҳида эътиборга лойиқ. Ушбу тизим ШҲТ мамлакатлари иқтисодий салоҳиятини самарали ривожлантиришга хизмат қилади ва тез, арзон ва хавфсиз юк ташишни амалга ошириш имконини беради.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates