Ўзбекистон ва Эрон ҳамкорлигининг истиқболлари муҳокама этилди

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева 6 июлда мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Эрон Ислом Республикаси Вице-президенти Энсиё Хазалий билан учрашди.

    Ўзбекистон билан Эрон Ислом Республикаси ўртасидаги алоқалар, айниқса, савдо-иқтисодий ва сиёсий мулоқотлар изчил ривожланиб боряпти.

    Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, мамлакатларимиз ўртасида парламентлараро муносабатларни янада мустаҳкамлаш, халқаро тузилмалар доирасида шерикчиликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама этилди.

    Суҳбатда дўст халқларимизни чуқур тарихий ришталар, ўхшаш менталитет, анъаналар ва маънавий қадриятлар боғлаб тургани алоҳида таъкидланди. Сўнгги йилларда давлат раҳбарларининг қатъияти туфайли Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлик алоқалари жадал ривожланиб бораётгани, жумладан, парламентлараро муносабатлар ҳам янги босқичга чиққани, шу нуқтаи-назардан икки мамлакат парламентлари олий даражада эришилган келишувларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида парламент назоратини амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

    Ўз навбатида, меҳмон самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, икки мамлакат ўртасида парламентлар, ҳукуматлар вакиллари, тадбиркорларнинг ўзаро амалий ташрифлари фаоллашганини қайд этди, давлатларимиз ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликка оид имзоланган ҳужжатларнинг тўлақонли амалга оширилиши эса келажакда албатта, ўз самарасини беришига ишонч билдирди. — Ўзбекистонда ислоҳотлар жадал суръатлар билан амалга ошириляпти, буни кўзимиз билан кўриб, гувоҳи бўлдик. Айниқса, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштириляпти, уларнинг жамиятдаги роли ва ўрни ошириляпти. Бу албатта, таҳсинга сазовор. Шу маънода ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш икки мамлакат учун ҳам манфаатлидир – дея, таъкидлади Энсиё Хазалий.

    Дўстона ва амалий руҳда кечган учрашув якунида истиқболдаги режалар ва лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates