Олий Мажлис Сенатида Жазоирнинг Ўзбекистондаги Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

    Жорий йил 12 декабрда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Жазоирнинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Ирки билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари, шу жумладан, ижтимоий-сиёсий ва савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган қўшма ташаббусларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.

    Томонлар илмий ҳамкорликнинг, айниқса, таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг аҳамиятини қайд этди. Ислом тарихи ва маданий меросини ўрганишга бағишланган қўшма тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.

    Парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг самарали платформасини яратиш учун дўстлик гуруҳлари ишини фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Учрашув якунида томонлар икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва белгиланган ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканлигини билдирди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates