Тадбирда минтақа мамлакатларининг барқарор ривожланишини таъминлашда парламентлар ва маҳаллий вакиллик органларининг ўрни муҳокама этилди.
Мажлисда минтақа мамлакатларининг барқарор тараққиётини таъминлашда парламентлар ва маҳаллий вакиллик органларининг роли муҳокама этилди. Иқлим ўзгариши, сув ресурслари тақчиллиги, чўлланиш каби экологик хавф-хатарлар, сув ва энергетика хавфсизлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистонда Миллий БРМ ижроси, барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш ва аҳоли турмуш сифатини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилишини назорат қилиш бўйича парламент комиссиясининг фаоллик кўрсатаётганига алоҳида урғу берилди.
Иштирокчилар Ўзбекистон глобал устуворликларни миллий кун тартибига интеграциялашда намуна бўлаётганини таъкидлади.
Мажлис доирасида иқлим ўзгариши, сув ресурслари танқислиги, чўлланиш каби экологик таҳдидларга, шунингдек, сув ва энергетика хавфсизлиги масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Мажлис якунлари бўйича минтақа мамлакатларининг ҳамжиҳатликда, кенг қамровли ва мувозанатли ривожланишига эришиш учун парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришилди. Бунда маҳаллий ҳокимият вакиллик органларининг муҳим ролига алоҳида эътибор қаратилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.