Сенатда бўлиб ўтган учрашув давомида иштирокчиларга юртимизда ёшларга берилаётган эътибор, яратилаётган шароитлар ва уларнинг самаралари, Сенат фаолиятидаги янгиликлар ва Ёшлар парламенти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларга берилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиш ва аёллар ҳуқуқларини таъминлашда давлат органлари ва ташкилотларининг бу борадаги саъй-ҳаракатлари юзасидан фикр алмашилди.
Ўз навбатида, талабалар томонидан бир қатор муҳим ташаббус ва таклифлар илгари сурилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.
Учрашувдан сўнг талаба ёшлар Сенат биноси ва фаолияти билан танишди.