Таъкидланишича, шанба ва якшанба кунлари республика бўйича ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди, аммо ҳудудларнинг катта қисмида июль ойи учун +33…+38 даража бўлган мақбул қийматлар сақланиб туради, фақат энг чекка жанубда +39…+41 даража атрофида бўлади.
Айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.
Пойтахтда 7 июль куни ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 10−12 м/с гача кучаяди. Ҳарорат +31…+33 даража бўлади.
Шанба ва якшанба кунлари ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +34…+37 даража бўлади.