Бу йил ҳам Ўзбекистон аҳолиси Янги йилни қорсиз кутиб олади

    Сўнгги 10 йил ичида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида янги йил байрамлари қорсиз ўтган.

    Шу йилнинг 30 декабрида республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ва 31 декабрига ўтар кечаси Тошкент вилоятининг айрим жойларида ёғингарчилик кузатилади, лекин текислик ҳудудларда ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида бўлади.

    Фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда, шунингдек, республика шимолида баъзи жойларда ёғингарчилик қор кўринишида бўлиши кутилмоқда.

    Республика ҳудудининг катта қисмида 31 декабрда кундуз куни ва 1 январда ёғингарчилик кутилмайди.

    30-31 декабрь ва 1 январда ҳаво ҳарорати асосан кечалари 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 5-10 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 12 даража илиққача бўлади. Шимолда кечалари 3-8 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ бўлади.

    Иқлим маълумотлари таҳлили шуни кўрсатадики, сўнгги 10 йил ичида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида янги йил байрамлари қорсиз ўтган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates