Кечалари кузатилаётган совуқлар аста-секин кучсизлашади, ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати кечаси ва эрталаб 3 даража совуқ-2 даража илиқ атрофида бўлади.
Кундузи ҳаво 5-10 даража илиққача, жанубда 12-15 даража илиққача, шимолда ва Фарғона водийсида 2-7 даража илиққача исийди.
Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Пойтахтимизда: ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 3-5 даража совуқдан 0-1 даража илиққача аста-секин кўтарилади, кундузи ҳарорат асосан 6-9 даража илиқ бўлади.