Невролог иссиқда нима сабабдан бош оғриғи юзага келишини айтиб ўтди

    Иссиқ ҳаво юрак-қон томир тизимига таъсир қилади, шунинг учун баъзи одамлар иссиқда бош оғриғига дучор бўлишади.

    Бу ҳақда невропатолог, тиббиёт фанлари доктори Василий Генералов маълум қилди.

    Шифокор иссиқ об-ҳавонинг қандай қилиб бош оғриғига сабаб бўлишини тушунтирди. Гап шундаки, иссиқ ҳавода томирларда тез реакциялар – спазмлар ва бўшашиш юзага келади. Шунингдек, томирлари заиф бўлган одамларда ҳам бош оғриғи бўлиши мумкин.

    Генераловнинг сўзларига кўра, қаҳва ёки чой ичиш иссиқ ҳавода қон томирларининг тонусини яхшилашга ёрдам беради. Невролог, шунингдек, томирлар учун кунига ўртача 15 дақиқадан кўп бўлмаган машқларни мунтазам равишда бажаришни маслаҳат берди.

    Бундан ташқари, кўп терлаш иссиқ ҳавода қон айланиш тизимига салбий таъсир кўрсатади. Сувсизланганда эритроцитлар капиллярлардан ўтаётганда бир-бирига ёпишади, шунинг учун кислород алмашинуви секинлашади ва тўқималарнинг гипоксияси пайдо бўлади. Бундай оқибатларнинг олдини олиш учун невропатолог етарли миқдорда сув ичишни тавсия қилди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates