Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди

    Долзарб 30 октябр 2023 1958

    Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ушбу давлатда бўлиб турган ватандошларга шу кунларда одамлар гавжум тадбирлар, турли хилдаги митинг ва намойишларда қатнашмасликни тавсия қилди. 

    Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 29 октябрь куни Ҳеллоуин байрами нишонланган Сеулнинг Итевон кўчасида тиқилинч рўй бериб, нафас қисилиши ва юрак тўхташидан 156 киши ҳалок бўлган, 196 нафари эса жароҳат олган эди. Ушбу фожеа натижасида Ўзбекистон Республикасининг 1 нафар фуқароси ҳам ҳаётдан бевақт кўз юмган.

    Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси ушбу давлатда бўлиб турган ватандошларимизга шу кунларда одамлар гавжум тадбирлар, турли хилдаги митинг ва намойишларда қатнашмасликни ҳамда фуқароларимиз иштирокида фавқулодда вазиятлар рўй берган ҳолатларда элчихонанинг қуйидаги масъул ходимларига зудлик билан қўнғироқ қилишларини тавсия қилади:

    1. Консул Элёр Нишонов – 010-6802-1969.
    2. Вице-консул Азамат Болтаев – 010-2909-4334.
    3. Атташе Абдуманнон Исанов – 010-3213-4505.
    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates