«Zamin» фондининг навбатдаги саховатли лойиҳаси
«Zamin» фонди томонидан Жиззах вилоятининг Перинатал маркази, кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази, шаҳар ва туманлар туғруқ муассасаларига жами 15 та чақалоқларнинг эшитиш қобилиятининг скрининг текширувидан ўтказувчи ускуналар топширилди.