«Zamin» фондининг навбатдаги саховатли лойиҳаси

    «Zamin» фонди томонидан Жиззах вилоятининг Перинатал маркази, кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази, шаҳар ва туманлар туғруқ муассасаларига жами 15 та чақалоқларнинг эшитиш қобилиятининг скрининг текширувидан ўтказувчи ускуналар топширилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги "2022-2026 йилларда оналак ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида" ги Қарорнинг ижроси доирасида «Zamin» фонди томонидан Жиззах вилоятининг Перинатал маркази, кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази, шаҳар ва туманлар туғруқ муассасаларига жами 15 та чақалоқларнинг эшитиш қобилиятининг скрининг текширувидан ўтказувчи ускуналар топширилди.

    Бугун, Жиззах вилоят перинатал марказида Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари томонидан вилоятдаги неантологлар ва соҳа ҳамширалари учун мазкур ускуналарнинг қўллаш кўникмасини шакллантириш, аудио скрининг бўйича назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди.

    Уч кун давом этадиган ушбу семинардан кейин неантолог шифокорлар ўзлари мустақил ушбу технологияни амалиётда қўллашлари ва ҳар бир янги туғилган чақалоқни текширувдан ўтказишлари керак бўлади.

    – Агар эшитиш қобилиятида нуқсони бор болаларга уч ёшигача ёрдам кўрсатилса, уларнинг эшитиш бўйича муаммоларини бартараф этиш мумкин. Бу борадаги энг самарали йўл бу янги туғилган чақалоқларнинг эшитиш қобилиятини скринингдан ўтказиш ҳисобланади, – дейди Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Максуд Маҳмудов. – Бу борада «Zamin» фондининг ташаббуси ва Республикамизнинг барча вилоятларига навбатма навбат шундай чақалоқларнинг эшитиш қобилиятининг скрининг текширувидан ўтказувчи ускуналар билан таъминланаётганлиги эътироф ва таҳсинга сазовордир.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates