Жиззахда 522 та референдум участкаси тузилди

    Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 4-Жиззах округ комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

    Унда 4-Жиззах округ комиссияси раиси, раис ўринбосари, котиби ва аъзолари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди. Мажлисда 4-Жиззах - Референдум округида Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказиш бўйича референдум участкаларини тузиш масаласи кўриб чиқилди.

    Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Референдуми тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддасига асосан округ комиссияси Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказиш бўйича референдум участкаларини шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари тақдимномаларидан келиб чиққан ҳолда тузади.

    Мажлисда шаҳар ва 12 та туман ҳокимларининг ташкилий-кадрлар гуруҳлари раҳбарлари иштирок етиб, мазкур сайлов участкалари тўғрисида тақдимот қилдилар.

    Якунда Жиззах шаҳри ва 12 та туман ҳудудлари бўйича 522 референдум участкаларини тузиш бўйича қарор қабул қилинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates