Жиззахда давлат байроғи қабул қилинган кун кенг нишонланди

    Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган куннинг 32 йиллиги Жиззах вилоятида ҳам кўтаринки руҳда нишонланди.

    Дастлаб талабалар, ёшлар, миллий маданий марказлар фаоллари, ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Жиззах шаҳридаги Давлат хизматлари марказидан юриш қилиб, вилоят ҳокимияти олдидаги 65 метрлик байроқ олдида саф тортишди.

    Ҳилпираб турган улкан байроқ остида давлат мадҳияси ижро этилди. Шундан сўнг, вилоят ҳокимининг ўринбосари Назира Мухторова, Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими раҳбари Иқболой Умарова, ҳарбийлар ва ёшлар тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклаб, байроғимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти хусусида гапирдилар.

    Ҳарбийларнинг чиқишлари ва вилоятнинг номдор санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига хушнудлик бағишлади.

    Фарҳод НЕЪМАТОВ,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates