Жиззахда “Бор меҳримиз шу ватан, шу халқ учун” шиори остида тиббий кўрик акцияси ўтказилди

    Жорий йилнинг 5-6 апрель кунлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Жиззах вилоятида “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун” шиори остида аҳоли учун бепул чуқурлаштирилган тиббий кўриклар акцияси ўтказилди.

    Чуқурлаштирилган тиббий кўрик натижалари билан аниқланган бирламчи касалликлар бўйича соғломлаштириш ишларини олиб бориш учун шифокорлар томонидан керакли ва зарур бўлган тавсиялар берилди.

    — Ушбу тиббий кўриклардан асосий мақсад аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш, касалликларни эрта аниқлаш бўйича профилактик кўрик ва скрининг дастурларини самарали ўтказиш, аниқланган касалликлар бўйича манзилли соғломлаштириш ишларини ташкил этиш, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаменти бош мутахассиси Хуршид Саидов. – Икки кунлик тиббий акцияда Республика тиббиёт марказларининг 40 нафар малакали шифокорлари ва вилоятдаги тажрибали мутахассислардан иборат 7 гуруҳ ташкил этилиб, қариб беш мингга яқин фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик натижасида фуқароларнинг 3575 нафарида касаллик аниқланди. Уларнинг 2962 нафарига амбулатор, 570 нафарига стационар даволаниш учун тавсия берилди. Беморларнинг 407 нафарига туман, 170 нафарига вилоят ва 20 нафарига республика даражасида даволаниш учун онлайн рўйхатга киритилди.

    — Кеча маҳалламиз патронажи эртага Республикадан келган шифокорлар тиббий кўрикдан ўтказади деган эди, бугун эрталабдан келиб, навбат олиб терапевт, кардиолог, эндокринолог мутахассисларининг кўригидан, УТТ ва маммограф текширувларидан ўтдим. Яратганга шукр, жиддий касаллик аниқланмади. Амбулатор шароитда даволаниш учун тавсия берди. Хурсанд бўлган томоним, дорилар поликлиника ҳисобидан бепул берилар экан. Муборак ойда шундай савобли, хайрли ишларни амалга ошираётганлар илоё умрларидан барака топсин, – дейди Шароф Рашидов тумани, Мулканлик маҳалласи, «Бувижонлар мактаби» раҳбари Тожихон Ёдгорова.

    Бунданташқари, акция доирасида соғлом овқатланиш тамойиллари бўйича кўргазмалар ташкил қилинди. Аҳолига мумкин ва мумкин бўлмаган маҳсулотлар бўйича тушунчалар берилди.

    Шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний фаолликни ошириш, зарарли одатлардан воз кечиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилиб, ушбу мавзуларда тарқатма материаллар тарқатилди.

    Фарҳод НEЪМАТОВ,

    «Янги Ўзбекистон» мухбири.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates