Хонадаги муҳит овқатнинг таъмига қандай таъсир қилади? Бу бўйича қизиқарли тажриба ўтказилди

    Италиялик саноат дизайнерлари ва психологлари атроф-муҳит қандайдир тарзда озиқ-овқат таъмига таъсир қилиши мумкинлигини тажриба орқали синаб кўрди. Маълум бўлишича, бу гипотеза маъносиз эмас.

    Ўз гипотезаларини синаб кўриш учун олимлар тадқиқот иштирокчиларига шакар миқдори паст бўлган апельсин шарбатини беришди. Иштирокчилар шарбатни турли шароитларда ичишди.

    Биринчи эксперимент қизил декорацияли, юқори частотали шовқин ва иссиқ хонада ўтказилди. Иккинчи эксперимент эса паст частотали фонда бўлган салқин яшил майдонда бўлди.

    Натижалар шуни кўрсатдики шовқин, қизил декорацияли хонада шарбат тинч бўлган майдонга қараганда тажриба иштирокчиларига ширинроқ бўлиб туюлди. Мутахассислар шуни инобатга олган ҳолда, муҳитни ўзгартириш, овқатланиш ва ичишда, шакарни камроқ истеъмол қилишга олиб келади, деган хулосага келди.