Порталда таъкидланганидек, “ Detroyt Red Wings ”даги афсонавий канадалик хоккейчи номи билан аталган кўприк қуриб битказилгач, дунёдаги энг узун кўприклар рўйхатида 10-ўриндан жой олади. Бундан ташқари, у дунёдаги энг узун темир-бетон композит қопламага эга бўлади.
Номидан ташқари, унинг шакли ҳам хоккейни эслатади. Маълумотларга кўра дизайнерлар уни шундай қилиб лойиҳалаштирганки, кўприк шайбани қисиб қўйган хоккей таёқчасига ўхшайди.
Кўприк қурилиши деярли якунланди, бироқ ишчилар ҳали ҳам кабелларни тўғри тортиш, йўл қопламаларини ётқизиш, тўсиқлар ўрнатиш, велосипед ва пиёдалар йўлларини белгилаш, электр симларини ўрнатиш устида иш олиб бормоқда.
Кўприк 2025 йилда фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.