Мексиканинг Идалго штатидаги Сиэрра-Алто минтақасида йўл қурилиш ишлари давомида доиспан даврига оид пирамида пойдевори топилди. Бу ҳақда Newsweek нашри Миллий антропология ва тарих институти (INAH) вакилларига таяниб хабар берди.
Топилма 2024 йилнинг июнь ойида, Мексиканинг 105-сонли федерал йўлида янги автомобиль йўлини қуриш жараёнида аниқланган. У, (INAH) археологик ёдгорликлар реестрида рўйхатга олинган Сан-Мигуэл номли доиспан даврига оид аҳоли манзилининг бир қисми ҳисобланади.
Пирамида пойдевори бешта сектор ва камида ўнта археологик тепаликдан иборат. Ушбу объект европалик мустамлакачилар минтақага кириб келган 16-аср бошларига қадар қурилган. Тадқиқотлар тугагач, пирамида пойдевори ёпилиб, уни бузилишдан сақлаш учун устига ҳимоя қилиш мақсадида махсус геотекстилдан материаллар билан қопланган.