Сирдарёда қабристонлар ободонлаштириляпти

    Ховос туманидаги “Хуснобод-Қаҳрамон-Бинокор” қабристонида “Қабристонларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш”га бағишланган вилоят семинари бўлиб ўтди.

    Қабристон - биздан аввал ўтган зотларнинг хокипойлари ўрин олган мўътабар манзил. Бундай жойларни обод этиб, ўтганларга эҳтиром маъносида асраш боқий қадриятларимиз, қолаверса, динимиз кўрсатмасидир.

    Ховос туманидаги «Хуснобод-Қаҳрамон-Бинокор» қабристонида «Қабристонларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш» га бағишланган вилоят семинари бўлиб ўтди.

    Семинарда вилоят, туман (шаҳар) сектор раҳбарлари, имом хатиблар, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

    Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг Ховос туманига ташрифи чоғида нуроний кекса отахонлар билан бўлган суҳбатида тумандаги қабристонларни обод қилиш бўйича таклифлар киритилган эди. Ушбу таклиф ўзининг амалий натижасини узоқ куттирмади.

    Кўп вақт ўтмасдан қабристонга борувчи йўллар текисланиб, шағал ётқизилди. Йўл ёқаларига 5000 га яқин турли навли дарахт кўчатлари экилди.

    Зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида қабристон ҳудудида бир нечта айвонлар, кўчма ўриндиқлар, асбоб-ускуналар сақлаш учун омборхона ҳамда таҳоратхона қурилди. 2,5 минг метр куб бетон қопламалари ётқизилиб, қабрлар орасида йўлаклар барпо этилди.

    Энг асосий муаммо бу сизот сувларининг мавжудлиги. Қабристон атрофида зовурлар қазилиб, сизот сувлари ушбу зовурларга йўналтирилди. Барча қабрлар бегона ўтлардан тозаланиб, сомон сувоқ билан қопланди.

    Семинар давомида вилоятдаги барча қабристонларни тартибга келтириш, кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш бўйича зарур тавсиялар берилди. Хусусан, барча мозорларни сомон сувоқ билан қоплашга келишиб олинди.

    — Бошимга оғир кун тушганда мен шу ерга келардим, ҳайдовчимга қабрларни кўрсатиб сўрардим: қани, қай бири ҳайдовчи, қай бири ҳоким, кўрсат? – дердим. У пайтда мен бошқа ишда ишлардим...

    Мулоҳаза қилиб, айтардим мана бу қабрда раҳбар, бунисида ҳоким, бунисида ҳайдовчи ётибди. Нима фарқи бор, ахир борар манзилимиз бирку... Мана ҳаёт... Шунинг учун кўпроқ шу жойларга меҳр қўйсак ёмон бўлмайди, — деди вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев.

    Бу каби тадбирлар вилоятдаги мавжуд 164 та қабристонда давом этади. Гулистон шаҳрида 3 та, Янгиер шаҳрида 1 та, Ширин шаҳрида 1 та, Оқолтин туманида 7 та, Сардоба туманида 5 та, Мирзаобод туманида 17 та, Сайхунобод туманида 24 та , Боёвут туманида 24 та, Гулистон туманида 23 та, Ховос туманида 17 та, Сирдарё туманида 41 та қабристонлар ҳашар йўли билан обод этилади.

    Вилоят ҳокими вилоятимизда яшаётган барча юртдошларимизни янада жипслашиб, ҳар томонлама тартиб-интизомни сақлаган ҳолда, юксак онглилик ва масъулият кўрсатиб, бу йилги «Наврўз умумхалқ байрами»ни ўтказишда ҳар йилги Наврўз сайллари ўрнига кексалар ҳолидан хабар олиш, қабристонларни обод қилиш, мурувват уйидаги беморларни қўллаб-қувватлаш каби эзгу амалларни бажаришга чақирди.

    Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates