Ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати Самарқандда ўтказилади

    Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2021 йил учун республика календарь режасига мувофиқ, жорий йилнинг 19-20 март кунлари кўҳна Самарқанд шаҳрида самбо бўйича 2001-2002 йилларда туғилган ёшлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.

    Мазкур чемпионат Самарқанд вилояти Спорт яккакурашлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўтказилади. Ўзбекистон чемпионатига республикамизнинг турли ҳудудларидан 400 нафарга яқин ёш самбочи совринли ўринлар учун кураш олиб бориши кутилмоқда.

    Беллашувлар йигитлар ўртасида 7 та, қизлар ўртасида 7 та вазнда ташкил этилади. Ушбу мусобақани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ёш иқтидорли спортчиларни синовдан ўтказиб, янги номларни танлаб олиш ва уларни терма жамоа сафига қўшишдан иборат.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates