Ўзбекистон чемпионати ғолиблари аниқланди

    Каратэ WKF бўйича болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.

    Пойтахтимиздаги "Универсал" спорт мажмуасида каратэ WKF бўйича болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.

    Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси ҳамда Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 800 нафардан зиёд иқтидорли каратэчилар баҳс олиб боришди. Уч кун давом этган баҳсларда ўз омадларини синовдан ўтказган каратэчилар орасидан энг кучлилари аниқланди.

    Мусобақа якунига кўра турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар тақдирланишди.

    Санжар Мақсудов - 2020 йилнинг энг яхши ҳаками;

    Хуршид Шодиев - ката йўналишида 2020 йилнинг энг яхши мураббийи;

    Илҳом Умаров - кумите йўналишида 2020 йилнинг энг яхши мураббийи;

    София Каспулатова - 2020 йилнинг энг яхши аёл мураббийи;

    Бекзод Турғунов - 2020 йилнинг энг яхши спортчиси;

    Рузанна Холходжаева - 2020 йилнинг иқтидорли ёш спортчи қизи;

    Бону Эгамбердиева - 2020 йилнинг энг яхши аёл спортчиси;

    Асилбек Сагатов - 2020 йилнинг энг иқтидорли ёш спортчиси;

    Набижон Нуриддинов - 2020 йилнинг энг яхши ёш мураббийи;

    Бобуршоҳ Ҳакимов - 2020 йилнинг умидли ёш спортчиси.

    Қуйидаги спортчилар совриндорлар сафидан жой олди:

    12-13 ёшли қизлар

    1. Азиза Каримова (Қашқадарё);

    2. Моҳинур Тешабоева (Тошкент вил);

    3. Фарангиз Муллажонова (Тошкент вил).

    12-13 ёшли ўғил болалар якка кумите йўналишида (-35кг)

    1. Худойназар Тохиров (Хоразм);

    2. Суҳроб Саъдуллаев (Хоразм);

    3. Равшан Раҳимов (Самарқанд);

    3. Абубакр Муҳиддинов (Наманган).

    12-13 ёшгача бўлган ўғил болалар (-40кг)

    1. Сулаймон Эгамбердиев (Хоразм);

    2. Самандар Сафаров (Сурхондарё);

    3. Муҳаммадамин Мирзаҳакимов (Андижон);

    3. Сирож Алланазаров (Хоразм).

    12-13 ёшгача бўлган ўғил болалар (-45кг):

    1. Азиз Ҳасанов (Сирдарё);

    2. Нуриддин Раҳимов (Самарқанд);

    3. Салоҳиддин Ҳамзаев (Сурхондарё);

    3. Искандар Абдувоҳидов (Сурхондарё).

    Якка ката йўналиши

    12-13 ёшли қизлар (Тошкент.вил)

    1. С.Муродбоева;

    2. С.Турғунбоева;

    3. Ш.Йулдашева;

    4. М.Тешабоева.

    Якка ката йўналиши

    12-13 ёшли ўғил болалар

    1. Асадбек Азизов (Тошкент.вил);

    2. Шаҳбозхон Абдувоҳидхонов (Тошкент.вил);

    3. Нуриддин Раҳимов (Самарқанд).

    Ката йўналиши (жамоавий)

    12-13 ёшли ўғил болалар

    1. Тошкент вилояти

    2. Андижон вилояти

    3. Хоразм вилояти (5 нафар)

    12-13 ёшли қизлар

    1. Хоразм вилояти

    2. Тошкент вилояти (6 нафар).

    Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.

    Таъкидлаш керак, жорий йилдан эътиборан Ўзбекистон чемпионатларида ҳудудий чемпионат ғолиб ва совриндорларидан ташкил топган терма жамоалар иштирок этиши белгилаб қўйилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates