Термизда қўл жанги бўйича мусобақа бўлиб ўтди

    Термиз шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида қўл жанги спорт тури бўйича 14-15 ва 18-21 ёшли спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақалар 2 кун давом этди.

    Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан қарийиб 600 нафар спортчилар иштирок этди. Ушбу беллашувларда Мудофаа вазирлиги спорт клубидан ҳам 8 нафар спортчимиз қатнашди.

    Якуний натижаларга кўра, Мудофаа вазирлиги спорт клуби жамосидан 14-15 ёшлилар ўртасида 65 кг вазн тоифасида Акбар Раҳимов биринчи ўринни олди. 18-21 ёшли спортчилар ўртасида эса 65 кг вазнда Абдусамат Рустамов, 75 кг вазнда Асадбек Ҳикматов, 80 кг вазнда эса Аббос Расулжоновлар фахрли биринчи ўринни эгалладилар.

    Тадбирда ғолиб бўлган спортчилар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Совғаларни Сурхондаё вилояти ҳокими – ҳарбий маъмурий сектор раҳбари ўринбосарлари ҳамда Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи полковник Пўлатжон Сативалдиев топширди.

    III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates