Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича миллий терма жамоамиз аъзолари Венгрияга жўнаб кетишган эди. Ушбу сафардан кўзланган мақсад, хорижий ўқув-машғулот йиғинини ташкил этиш ҳамда 11-14 март кунлари бўлиб ўтадиган Жаҳон кубоги мусобақасида қиличбозларимизнинг муносиб иштирок этишини таъминлашдан иборат.
Таъкидлаш жоиз, саблячиларимиз мусобақага қизғин тайёргарлик кўришди. Вакилларимиз мусобақада кучли рақибларга қарши кураш олиб боришади. Мусобақада Жанубий Корея, Япония, Аргентина, Туркия, Жазоир, Миср, Қозоғистон ва яна бир қанча давлатлардан энг маҳоратли спортчилар иштирок этишади.
Биз қиличбозларимизга мусобақада муваффақиятли иштирок этишлари ҳамда Токио-2020 Олимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланма олишларида омад тилаймиз.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати