13 оилавий МТТ жажжиларга бағрини очди

    Айни вақтда мазкур МТТларда 29 хотин-қизнинг бандлиги таъминланган.

    Президентимиз ташаббуси билан бошланган мактаб ёшигача бўлган болаларни МТТларга тўлиқ қамраб олиш жараёни чекка туманларда ҳам режали давом этмоқда.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти Шовот туманида 105 тадбиркор билан шартнома имзоланганди. Шу йилнинг ўзида 1675 ўринга мўлжалланган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти бошлаш учун 67 тадбиркорга туман ҳокимлиги томонидан рухсат берилди.

    Мазкур оилавий МТТлар тадбиркорлар маблағлари ва банк кредитлари ҳисобидан ташкил қилинаяпти.

    Янги ўқув йили доирасида туманда 13 ана шундай таълим-тарбия маскани болаларни қабул қилди. Бу оилавий МТТларда 195 ўғил-қиз таълим-тарбия олишни бошлади.

    Рўзимбой ҲАСАН,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates