Бошқирдистон Республикаси делегацияси Наманганда

    Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Толибжон Юсупов Россия Федерацияси Бошқирдистон Республикаси Савдо ва Хизматлар вазири Алексей Гусев бошчилигидаги делегация билан учрашди.

    Учрашувда Наманган вилояти ва Бошқирдистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

    Мулоқот давомида Наманган вилоятининг иқтисодий салоҳияти, тўқимачилик ва енгил саноат корхоналарининг жаҳонда тутган ўрни борасида маълумотлар берилди. Шунингдек, вилоятда етиштириладиган мева-сазавот ва полиз экинларини Россияга етказиб бериш борасида орттирилган тажриба ва бу ташқи савдони қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари эвазига ривожлантириш хусусида музокара ўтказилди.

    Вазир Алексей Николаевич Наманганнинг иқтисодий салоҳиятини, амалга оширилаётган ишлар кўлами ва сифатини юқори баҳолади ҳамда тадбиркорлик ривожланиб бораётган Наманган вилояти билан амалий ҳамкорлик қилиш учун барча асослар етарли эканини таъкидлади. Бошқирдистонда фаолият олиб бораётган минтақадаги энг йирик АгроПарк бўйича маълумот бериб, ҳамкорлик истиқболларини юқори баҳолади.

    Дўстона руҳда кечган учрашув якунида томонлар Наманган мева-сабзавотлари экспортини ривожлантириш, агрологистик хизматларни ривожлантириш бўйича амалий ишларни ривожлантиришга келишиб олдилар. Бу ҳақида Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates