Бўстонлиқда адашиб қолган фуқаролар қутқарилди

    ФВВ қутқарувчилари Бўстонлиқда адашиб қолган фуқароларни қутқарди.

    Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

    Хабар берилишича, куни кеча Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Бўстонлиқ туманидаги «Кичик Оқсой» тоғига сайр қилиш мақсадида борган 4 нафар фуқаро йўлдан адашиб қолганлиги ва уларга ёрдам зарурлиги тўғрисида хабар тушган.

    Қайд этилишича, Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини амалга оширган. Шунингдек, олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида йўлдан адашган фуқаролар «Кичик Оқсой» тоғининг, денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда эканликлари аниқланиб, соғ-саломат хавфсиз ҳудудга олиб тушилган.

    Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates