Бюджет маблағлари йўналтирилган мақсадларни очиқламаган 8 та маҳаллий ҳокимлик огоҳлантирилди

    Бюджет маблағларининг мақсадли ишлатилиши ҳамда ушбу жараённинг барча босқичлари очиқ ва шаффоф бўлиши коррупциянинг олдини олишда муҳим ҳисобланади.

    Президентимизнинг 2021 йил 16 июндаги Фармонида айни жиҳатга алоҳида урғу берилиб, маҳаллий бюджетларнинг ҳар чорак якунида шакллантириладиган даромадлар ва харажатлар сметаси, режадан орттириб бажарилган қисми ҳамда мазкур маблағлар йўналтирилган мақсадлар тўғрисидаги маълумотлар жамоатчиликка очиқ эълон қилиб борилиши мажбурий этиб белгиланган.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Фармоннинг ижроси маҳаллий ҳокимликлар томонидан ўз вақтида таъминланиши доимий мониторинг қилиб борилмоқда. Жумладан, 2022 йилнинг 1-чораги якунларига кўра, маҳаллий бюджет даромадлар режасининг режадан орттириб бажарилган қисми ва мазкур маблағлар йўналтирилган мақсадлар тўғрисидаги маълумотларнинг очиқланиши ҳолати ўрганилди.

    Натижада Жиззах, Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона ва Тошкент вилояти ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида юқорида қайд этилган маълумотлар ўз вақтида эълон қилиб борилаётгани, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Наманган, Хоразм вилояти ҳокимликлари томонидан эса қисман очиқлангани аниқланди.

    Шунингдек, Андижон вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайтида бундай маълумотлар сўнгги бор 2021 йил 1-чораги ҳолатига жойлаштирилган, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан умуман очиқланмаган.

    Агентлик томонидан мониторинг натижасида аниқланган хато ва камчиликларни баратараф этиш ҳамда келгусида очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга қатъий риоя этилишини назоратга олиш бўйича 8 та маҳаллий ҳокимликка огоҳлантириш юборилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates