Энди маймун чечаги вируси бошқа ном билан аталади

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шу йил август ойида маймун чечаги вируси номини ўзгартириш бўйича кенг жамоатчиликка мурожаат билан чиққанди.

    Бунга олимлар ва тиббиёт мутахассислари томонидан мазкур хасталик нотўғри номланганига доир такрорий эътирозлар сабаб бўлган.

    Энди ана шу ташаббус амалга ошди. ЖССТ мазкур вирусга “mpox” (monkeypox — маймун чечаги атамасининг қисқартмаси) деб ном берди. Маълумки, маймун чечаги 1958 йилда истилоҳга киритилган. Қолаверса, вируснинг асосий вариантлари улар кенг тарқалган географик ҳудудларга қараб номланган.

    Бироқ замонавий амалиётга кўра, янги аниқланган вируслар, инфекциялар мутациялари ва улар билан боғлиқ касалликлар атамалари маданий, ижтимоий, миллий, минтақавий, касбий ёки этник жиҳатдан камситувчи мазмунга эга бўлмаслиги зарур.

    Қолаверса, савдо-сотиқ ёки йўловчи ташиш жамиятлари фаолияти, туризм ҳамда ҳайвонот дунёсига нисбатан муносабатларга салбий таъсир кўрсатмаслиги керак. Шундан келиб чиққан ҳолда энди маймун чечаги “mpox” деб қайта номланди. Бу жараёнда янги атаманинг турли тилларда осон талаффуз қилиниши ва интернет ресурслари орқали қийинчиликсиз қидирилиши каби омиллар ҳам ҳисобга олинди.

    “Mpox” номи яқин кунларда касалликларнинг халқаро статистик таҳлилига киритилиши белгиланган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates