Маданият ва туризм вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси томонидан жорий йилнинг 11-13 май кунлари Қашқадарё вилояти бўйлаб "Ethno and modern fashion week" халқаро фестивали ҳамда этноспорт ўйинлари, гастрономик фестиваль, миллий ҳунармандлик ва заргарлик ярмаркаси ташкил этилади.
Айни дамда Шаҳрисабз шаҳрида ташкилотчилар, хорижлик ва маҳаллий дизайнерлар иштирокида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик учун матбуот анжумани ўтказилмоқда.