Германияда Ўзбекистон Миллий стенди намойиш этилмоқда

    Кеча ўз ишини бошлаган жаҳон тўқимачилик саноатининг энг йирик тадбирларидан бири - «Heimtextil - 2023» кўргазмасида мамлакатимизнинг Франкфурт-Майн ва Берлиндаги дипломатия ваколатхоналари ҳамда «Ўзтуқимачиликсаноат» кўмагида ташкил этилган Ўзбекистон миллий стенди намойиш этилмоқда.

    Германиянинг иқтисодий пойтахтларидан бири - Франкфурт-Майн шаҳрида ҳар йили ўтказиладиган ушбу анъанавий кўргазмада 3 мингдан дан ортиқ экспонентлар намойиш этилади, дунёдан 60 минг нафар профессионал меҳмонлар ушбу халқаро тадбир иши билан танишади.

    Халқаро сертификатларга эга 15 та маҳаллий корхона вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси «Made in Uzbekistan» бренди остида иштирок этмоқда.

    Тадбир давомида унинг иштирокчилари Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг жорий салоҳияти ва истиқболдаги режаларига оид тақдимот материаллари билан танишиш, шунингдек, маҳаллий тўқимачилик маҳсулотларини Германияга экспорт қилиш соҳасида ўзаро манфаатли шартномалар тузиш имконига эга бўлмоқда. Хорижлик иштирокчилар ўзбек трикотаж маҳсулотларининг нарх-сифат нисбати қулайлигини катта қизиқиш билан қайд этиб, узоқ муддатли ҳамкорликка интилишларини билдирдилар.

    Михаэль Борхманн, Хитой халқаро инвестиция компаниясининг савдо агенти:

    – Ўзбекистон ҳар йили жаҳон тўқимачилик саноатида алоҳида ўрин эгаллаган ўзбек тўқимачилик маҳсулотларининг сифати ва нафислигини намойиш этмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон қизиқарли тарихий ва маданий ўтмишга эга мамлакат. Юртингизда 2 марта бўлганман ва у менинг қалбимда алоҳида ўрин тутади.

    Наргиза Маҳкамова, «Теxtima Export Import GmbH» компаниясининг ҳудудий савдо бўйича менежери:

    – Бугун биз Франкфурт-Майн шаҳрида анъанавий «Heimtextil - 2023» тўқимачилик кўргазмасида иштирок этаяпмиз. Мен нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам танилган «Textima Export Import GmbH» компанияси вакилиман. Биз хорижий компаниялар билан самарали ҳамкорлик қилиб, Ўзбекистонда тўқимачилик саноатини ривожлантириш бўйича турли лойиҳаларни амалга оширмоқдамиз. Сўнгги йилларда мамлакатимизда тўқимачилик саноати жадал суръатлар билан ривожланаётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Ўзбекистон тўқимачилик салоҳиятини бутун дунёга кўрсатиш учун бизда имкониятлар кўп.

    Умуман олганда, 2022 йилнинг 10 ойи давомида ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари экспортида йиллик ўсиш 10,7 фоизни ташкил этиб, 2,6 миллиард АҚШ долларидан ошди. 2025 йилга бориб тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 7 миллиард долларгача ўсиши кутилмоқда.

    Республикамизда тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари яратилаётгани, раҳбариятнинг мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантиришга интилиши, янги инвесторларни жалб этишга интилиши ўзининг салмоқли самараларини бермоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates