Лого Лого-пв-уз

    Фарзандим билан бир кун

    Таълим 18 сентябр 2023 452

    Тошкент тиббиёт академиясида “Фарзандим билан бир кун” мавзуида ота-оналар биринчи конгресси бўлиб ўтди.

    Унда академиянинг турли босқичларида таҳсил олаётган талабаларнинг ота-оналари, профессор ўқитувчилар, ҳамда талабалар иштирок этди.

    Ота-оналар замонавий смарт тиббиёт олийгоҳида яратилган шароитлар, ўқув лабараториялари, замонавий симулацион марказ ва яқинда фойдаланишга топширилган янги ўқув биноси билан танишишди.

    Таъкидланганидек, Бугун тиббиёт соҳасига малакали кадрлар етказиб бериш долзарб вазифага айланган. Ушбу вазифа ижросини таъминлашда академия “Олий таълим муассасаси ва оила” ҳамкорлигини йўлга қўйган бўлиб, ўтказилган илк конгресснинг мақсади ҳам жамиятнинг бош бўғини саналган оилалар билан яқиндан ишлашдан иборат.

    Айтиб ўтилганидек, мазкур ҳамкорлик ёшларнинг интелектуал салоҳиятини юзага чиқаришда, уларнинг жаҳон стандартларига мос кадрлар бўлиб етишишларида муҳим ўрин тутади. Қолаверса, таълим сифатини оширишда мазкур конгресснинг аҳамияти катта. Анжуман давомида ота- оналар фикрлари ва таклифлари тингланди.

    No date selected
    сентябр, 2023
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates