“Ҳазорасп” эркин-иқтисодий зонасида яна бир лойиҳа

    Сўнги йилларда қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотлар қисқа муддатларда самарасини бермоқда. Бу ўз навбатида ҳудуд учун тамомила янги бўлган замонавий иннавацион технологияларни жорий қилишни тақозо этяпти.

    Масалан, охирги икки йилда Хоразмда жуда катта ҳажмда замонавий иссиқхоналар қурилди ва маҳсулот бера бошлади. Бутун йил давомида етиштирилган сабзавотлар ички ва ташқи бозорга узлуксиз етказиб бериляпти. Бундай тизимли маҳсулот етиштиришни боғдорчиликда ҳам кўриш мумкин.

    Шу билан бирга етиштирилган полиз, сабзавот маҳсулотлари ва меваларни узоқ муддат сифатли сақлаш ва исталган вақтда, исталган ҳудудга ҳудди янги узилгандек ҳолатда етказиб бериш учун сақловчи ангарларга зарурият ҳам туғиляпти.

    Куни кеча Тупроққалъа давлат хизматлари марказида рўйхатдан ўтган “Njva qreenec” корхонаси айнан ангар шаклидаги замонавий музлатгичлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Мева ва полиз маҳсулотларини сақлаш учун ангарлар ишлаб чиқарадиган қўшма корхона Россия Федерацияси билан ҳамкорликда бунёд этилади. Эътиборлиси, бу корхона Амударё минтақасида ягона бўлади.

    Янги заводни ташкил қилиш учун дастлаб 300 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш режалаштирилган.

    Завод амалдаги йил охирида иш бошлаб, илк маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Бу эса қишда ёзги ва кузги полиз, сабзавот маҳсулотлари ва меваларни сақлашда қўл келади.

    Рўзимбой ҲАСАН,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates