Тошкентдаги ариққа ҳайвонлар жасади ташлангани ростми?

    Куни кеча телеграм каналларида пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги Хушнуд маҳалласидан оқиб ўтувчи ариққа мушук ўликлари ташлангани бўйича материал эълон қилинган эди. Ҳодиса юзасидан ҳокимлик матбуот хизмати муносабат билдирди.

    Маълум қилинишича, қолдиқлар аслида қўйларники бўлиб, маҳалла фуқаролари томонидан сўйилган ва ариққа оқизиб юборилган.

    Мазкур ҳолатдан хабар топилгач, туман ободонлаштириш бўлими ходимлари томонидан ариқ тозаланиб, фуқароларга бундай ҳолатни такрорламаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган.

    "Бундай ҳолатларнинг келиб чиқиши экология ва инсон саломатлигига зарар эканлигини инобатга олиб, фуқароларимиздан атроф-муҳит тозалигига беэътибор бўлмасликларини сўраб қоламиз", дейилади хабарда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates