➖ икки босқичли (бакалавриат ва магистратура) олий таълим тизими жорий этилмоқда;
➖ бакалавриат дастури бўйича ўқитишнинг кундузги (йилига 700 нафар шахс) ва сиртқи (йилига 300 нафар ходим) таълим шакллари жорий этилмоқда;
➖ икки даражали магистратура жорий этилиб, унда раҳбар кадрлар “ташкилий-тактик бошқарув” ва “ташкилий-стратегик бошқарув” йўналишлари бўйича мақсадли тайёрланади;
➖ 2022/2023 ўқув йилидан ИИВ Академиясининг Нукус филияли очилади. Унда ўқиш учун номзодлар Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида доимий яшовчи шахслар орасидан танлаб олинади.
Шунингдек, ички ишлар органларида хизматни ўташ узлуксиз ўқув-карьера тизими асосида ташкил этилмоқда, унга кўра:
🔹 раҳбарлик лавозимига (масалан, туман (шаҳар) ИИБ бошлиғи) тайинланиш ва “полковник” махсус унвонини олиш учун Академия магистратурасини тамомлаш;
🔹 “катта сержант”, “капитан”, “майор” ва “подполковник” махсус унвонларини олиш учун Малака ошириш институтида тегишли курслардан ўтиш зарур этиб белгиланмоқда.