Қайд этилишича, шу йилнинг 5 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллигимуносабати билан Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона пиёдаюриши бўлиб ўтди.
"Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасидан бошлаб пойтахтимизнинг асосий кўчалари бўйлаб ҳаракатланган ҳарбий бўлинмалар Magic Cityʼ майдонига қадар шахдам қадамлар билан жанговар қўшиқларни ижро этгани юртдошларимиз қалбида Ватан ҳимоячиларига нисбатан фахр ва ифтихор туйғуларини янада оширди.
Сўнги нуқтада Фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириғи, ҳарбий оркестрнинг дифеле намойишлари ижро этилгани эса ёшлар қалбида Ватанга садоқат билан хизмат қилиш олий ҳиммат эканлигини чуқур англашига хизмат қилди.