“Касбим — келажагим” платформаси яратилди

    Мактаб ўқувчиларнинг туғма касбий қизиқиши, мойиллиги ва лаёқатини аниқлаш мақсадида “Касбим-келажагим” деб номланган ягона онлайн платформа яратилди.

    Мазкур платформа орқали умумтаълим мактабларининг 7-11-синф ўқувчилари ўзларининг қайси касб-ҳунарга мойилликлари ва лаёқатлари мавжудлигини:

    — “Мақсадларга интилиш” тести,
    — “Ташкилотчилик қобилятини аниқлаш” тести,
    —“Касб типларини аниқлаш” методикаси,
    —“Мулоқотчанлик даражасини аниқлаш” тести,
    — “Ўқувчиларнинг қизиқишларини аниқлаш” сўровномаси,
    — “Ўқувчиларнинг қизиқишлари, қобилиятлари ва интилишларини аниқлаш” методикаси,
    — “Шахс йўналганлигини аниқлаш” методикаси,
    — “Ўқувчиларнинг фанларга бўлган қизиқишларини аниқлаш” тести,
    — “Касб танлаш мотивини аниқлаш” методикаси,
    — “Ўқув мотивациясининг йўналганлигини диагностика қилиш” методикаси,
    — “Қизиқишлар харитаси тестлари орқали аниқлаб олишлари мумкин бўлади.

    “Касблар олами” рукни орқали касблар тўғрисида расм, матн (профессиограмма, инфографика) кўринишида маълумот ва ахборотлар бериб борувчи 125 та касб бўйича инфографикалар жойлаштирилган.

    “Касбни эгаллаш” рукнида Республикамизда мавжуд олий таълим муассасалари, академик лисейлар, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар тўғрисида маълумотлар бериб борилади.

    Шу билан бир қаторда, “Муваффақиятга эришган инсонлар” рукнида ўз қобилияти билан муваффақиятга эришган ўқувчи-ёшлар ва фахрий инсонларнинг касбий тажрибалари акс эттирилган видеороликлар жойлашган ҳамда “Психологик маслаҳат” рукнида ўқувчилар келажакда аниқ касб эгаллашлари учун психологик маслаҳатлар бериб борилади.

    “Тадбиркорлик” рукнида эса ўқувчиларга ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари учун намунавий бизнес режа ва қўлланмалар жойлаштирилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates