Кат қалъасидан антик даврга оид буюмлар топилди

    Тадқиқотлар давомида жуда кўп илк ва сўнгги антик даврга оид сопол буюмлар, мармардан ишланган идишча қолдиқлари ва шаҳар ҳаётининг кейинги босқичларига доир сопол бўлаклари ҳамда мис узук ҳам аниқланди.

    Хоразм Маъмун академиясининг ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими археологлари Хоразм вилоятининг Шовот туманида жойлашган Кат қалъа археологик ёдгорлигида қазув ишлари олиб бормоқдалар. Айни пайтда ёдгорликларнинг ғарбий қисмида амалга оширилаётган изланишлар натижасида илк антик давр (эрамиздан аввалги IV-III асрлар) ва сўнгги антик даврлар (эрамизнинг II-IV асрлар) ига оид меъморий иншоат қолдиқлари ўрганилмоқда.

    Тадқиқотлар давомида жуда кўп илк ва сўнгги антик даврга оид сопол буюмлар, мармардан ишланган идишча қолдиқлари ва шаҳар ҳаётининг кейинги босқичларига доир сопол бўлаклари ҳамда мис узук ҳам аниқланди.

    Қуйи қатламлардан архаик даврга хос идишлар бўлаклари ҳам топилган бўлиб, улар орқали шаҳарнинг барпо этилиши билан боғлиқ янги маълумотларни билиб олиш мумкин.

    Маълумот учун: Кат қалҳа (Шовот) – Шовот туманидаги Беруний номли ширкат хўжалиги Кат қишлоғи ҳудудида жойлашган, режалаштирилиши нотўғри тўғри бурчак, умумий ҳажми 10,8 га, қадимда икки қаторли девор ўраб олган бўлиб, улар ўʼз навбатида ярим айланали кунгуралар билан кучайтирилган, улар ўртасидаги оралиқ –27 м.

    Ёдгорлик милоддан аввалги IV асрда қурилган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates